Уздавгеолкум 2015 йилдаги Тендер савдолари

Тендер тури – очиқ.
Тендерда асбоб-ускуна, қурилма ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий корхоналар иштирок этишлари мумкин.
Тендер предмети:
Тендер савдолари қуйидаги 13 лот бўйича ўтказилади:

1-Лот: Қаттиқ фойдали қазилмаларга, чуқурлиги 2000 метргача бўлган геологик қидирув қудуқларини колонкали усулда бурғилаш учун шпинделли бурғилаш қурилмаси (4 дона)
2-Лот: Якуний диаметри 93 мм бўлган, чуқурлиги 300 метрдан кам бўлмаган қудуқлари бурғилаш учун ўзиюрар, кўп функцияли бурғилаш қурилмаси (2 дона)
3-Лот: Чуқурлиги 20 метрдан кам бўлмаган, диаметр 132 мм гача бўлган қудуқларни шнек ёрдамида бурғилаш мобил бурғилаш ускунаси (4 дона)
4-Лот: Чуқурлиги 500 метрдан диаметри эса 76 мм дан кам бўлмаган қудуқларни олмосли колонкали усулда бурғилаш учун гидрофикациялаштирилган бурғилаш ускунаси (4 дона)
5-Лот: Чуқурлиги 300 метргача бўлган қудуқларни олмосли колонкали усулда, ер остида бурғилаш учун гидрофикациялаштирилган бурғилаш ускунаси (1 дона)
6-Лот: Ғилдирак формуласи 6×6 бўлган автомобил шассисига ўрнатилган турли мақсадларда фойдаланилувчи қудуқларни бурғилаш учун мобил бурғилаш қурилмаси (1 дона)
7-Лот: Бурғилаш қоришмаси тайёрлаш, аралаштириш ва тозалаш учун мобил тизим (5 дона)
8-Лот: Нуқул металл кузовли, ғилдирак формуласи 4×4 бўлган юқори ўтиш қобилиятли юк-пассажир автомобил (18 дона)
9-Лот: Элемент таҳлили учун рентгена флуоресцентик энергия дисперсли спектрометр (2 дона)
10-Лот: Микротўлқин плазмали магнит тўйинган атом эмиссионли спектрометр (2 дона)
11-Лот: Рентгена флуоресцентик тўлқин дисперсли спектрометр (1 дона)
12-Лот: Кўчма кўп функцияли рақамли каротаж станцияси (6 дона)
13-Лот: Магниттеллурик маълумотларни қайд этиш кўп функцияли электромагнит комплекти (2 дона)
Тендерлар буюртмачиси “Геолтехтаъминот” давлат корхонаси ҳисобланади. Манзил Ўзбекистон Республикаси 100057 Тошкент шаҳри Широқ кўчаси 110. Телефон (+99871) 256-1071, факс 256-1067, 256-1875. E-mail: info@ugts.uz
Тендер комиссиясининг ишчи органи МЧЖ «Sifat Kafolati Sertifikati». Манзил Ўзбекистон Республикаси Чилонзонр тумани 16-даҳа Бунёдкор-25, телефон: (+99871) 276-9745, (+99898) 368-6988, (+99890) 168-0244, (+99890) 955-1723, факс 276-9745. E-mail: tendersks@mail.ru; sifatkafolatsert@mail.ru.
Қўшимча маълумотлар ва тендер ҳужжатларини харид қилиш учун Ишчи органга, тендер таклифларини қабул қилиш муддати якунлангунга қадар, ҳар куни Тошкент вақти билан соат 10:00 дан бошлаб 17:00 гача (шанба ва якшанбадан ташқари) мурожаат қилиш мумкин.
Хаар бир лот учун тендер ҳужжарларининг нархи хорижий қатнашчилар учун 300 АҚШ доллари, маҳаллий қатнашчилар учун эса тўлов амалга оширилган кундаги Марказий Банк томонидан ўрнатилган курс бўйича. Тендер ҳужжатлари учун тўлов учинчи шахсдан қабул қилинмайди. Кўрсатилган маблағ Ишчи органга тўланади ва қайтариб берилмайди.
Молиялаштириш – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаҳлари.
Максимал нарх Барча харид қилинувчи лотлар бўйича максимал нархлар тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
Ҳар бир лот бўйича етказиб бериш шарти:
а) Маҳаллий етказиб берувчилар учун Буюртмачининг Тошкент шаҳридаги омбори
б) Хорижий етказиб берувчилар учун DAP-Тошкент, Чуқурсой т/й станцияси, Ўзбекистон Республикаси, «Геолтехтаъминот» ДК манзилига (ИНКОТЕРМС-2010 бўйича)
Маҳсулотни тайёрлаш ва етказиб бериш муддати 150 кун.
а) Маҳаллий етказиб берувчилар учун дастлабки тўлов амалга оширилгандан сўнг.
б) Хорижий етказиб берувчилар учун аккредетив очилгандан сўнг.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи-маҳсулот етказиб берувчиларга Ўзбекистон Республикасидаги ҳаракатдаги қонунчиликка кўра нарх преференциялари тақдим этилади
Тендер таклифлари Ишчи орган томонидан, Тошкент вақти билан 2015 йил « 19 » июл соат 17:00 гача қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, 100096 Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 16-даҳа Бунёдкор 25.
Телефонлар (+99871) 276-9745, (+99898) 368-6988, (+99890) 168-0244, (+99890) 955-1723, факс 276-9745.